Адлия вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази эълон қилган медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилмагани ва юридик кучга эга эмаслигини маълум қилди. Қарор ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинган ва ижродан чақириб олинган.
Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилган эди. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, лойиҳа ҳозирча халқ муҳокамасида, узил-кесил қарор қабул қилинганича йўқ.
Маънавият ва маърифат маркази медиа маҳсулотлар «маънавий экспертиза»дан ўтказилиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, лойиҳа медиа маҳсулотларга цензура қўймайди, ОАВ, журналистлар, ижодкорлар ва блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг